ноябр 08, 2020 12:00 Asia/Tashkent
  • Европа расмийлари Байденнинг АҚШ сайловларида қозонган ғалабасига нисбатан муносабатлари
    Европа расмийлари Байденнинг АҚШ сайловларида қозонган ғалабасига нисбатан муносабатлари

Европа давлатлари расмийлари АҚШ президентлик сайловларида демократик партияси номзоди Жо Байденнинг ғалабасига нисбатан муносабатларини маълум қилишди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Жозеф Боррел  жорий йилдаги АҚШ президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғолиб чиқанини  Европа ва АҚШ учун яхши кун дея атади.

Шу ҳолда Европа парламентининг энг буюк сиёсий партия етакчиси Дональд Туск  АҚШда бўлиб ўтгарн президент сайловида Дональд Трампнинг мағлубиятини  популизм ва ўнчи фанатик ғояларнинг тугаши дея баҳолади.

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ҳам демократик партияси номзоди Жо Байденнинг ғалабаси билан табриклаб,  трансатлантик ҳамкорликларни кенгйтириш учун тайёр эканлигини таъкидлади.

Германия канслери Ангела Меркель ҳам АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонгани мунлсабати билан Жо Байденни табриклар экан,  Атлантика океанининг икки томони ўртасидаги ҳамкорилкларни кенгайтиришнинг ҳозирги йирик муаммоларига ечим топишнинг ягона йўли деб айтди.

Британия Бош вазири Борис Жонсон, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Швеция ташқи ишар вазири Рестин Линда ҳам АҚШ президентлик сайловида ғолиб чиққани билан Жо Байденга табриклар йўлладилар ва ўз мамлакатларини АҚШнинг янги давлати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон этдилар.

 

Ёрлиқ