ноябр 11, 2020 14:45 Asia/Tashkent
  • Трамп сайловларда фирибгарликлар ҳақидаги давоъларини тўхтатгани йўқ

АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир бор мамлакатда сайловлар сохталаштирилганини даъво қилди.

Президент Дональд Трамп "Federalist" веб-сайтида Филаделфиядаги фирибгарликлар ҳақидаги мақоласини қайта нашр этиб,  кузатувчиларга сайлов участкаларига киришига рухсат берилмаган деб иддао қилди.

Трамп бошқа бир мурожаатида халқ бу сайловларни қабул қилмайди дея даъвосини такрорлади.

АҚШ президенти  шунингдек президентлик сайловларда фирибгалик бўлганлиги тўғрисида яна бир нечта твитларни тарқатди.

Аммо Трампнинг сайловолди кампанияси овоз бериш жараёни ва сайлов бюллетенларни қайта кўриб чиқилгунига қадар Мичиган штатидаги сайлов натижаларини тўхтатиб туришини сўраб судга мурожаат қилди.

АҚШ ОАВ-и шу жумладан СИ ЭН ЭН, Факс- нюс, СБС, Асошейтед -пресс ва Нью-йорк- таймс газеталари кеча 7 ноябрь куни Жо Байден АҚШ президентлик сайловида 290  электрол овозларни қўлга киритиб,  мамлакат президенти бўлди, аммо Трамп фақат 214 электрол овозни касб этди дея эълон қилишди.

Трамп ҳокимятни АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденга топширишнинг расмий жараёнини бошлайдиган ҳужжутни ҳали имзоламаган.

 

Ёрлиқ