ноябр 17, 2020 18:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ  Скандинавия мамлакатлари мудофаа саноатидан жосуслик қил
    АҚШ Скандинавия мамлакатлари мудофаа саноатидан жосуслик қил

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги яширин бир ҳамкорликларида, Дания ва Скандинавиянинг бошқа давлатларининг мудофаа саноатидан жосуслик қилгани маълум бўлди.

Эроннинг Хабарнигорони жавон сайтиниг хабар қилишича, АҚШ жосуслик агентлиги АҚШ ва Дания ўртасида ўта махфий ҳамкорликлар имкониятидан фойдаланиб,  Дания ва бошқа Скандинавия мамлакатларидаги муҳим вазирликлар ва хусусий компаниялардан жосуслик қилган.  

Ҳисоботга кўра, АҚШ жосуслигининг асли мақсади, вазирликлар ва  Therma ва Saab каби мудофаа саноати компаниялари бўлган.

АҚШ милилй хавфсизлик агентлиги аллақачон Норвегия ва Швециядан жосуслик қилишни режалаштирган экан.

Копенгаген жанубидаги  Amager оролидаги оптик толали кабеллар ва маълумотлар марказига кириш орқали АҚШ Марказий разветка бошқармаси Нидерландия,Норвегия, Франция , Германия ва Даниянинг сиёсий институтлари маълумотларга эга бўлиб уларни бошқариш ишларини ҳам қўлга киритган.

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги ўтган йили ҳам  Германиядан жосуслик қилишда ва бу мамлакат канслери Ангела Меркел суҳбатларини эшитганликда айбланганди.

Ёрлиқ