ноябр 23, 2020 13:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий  қўмондонларидан бири  Тайванга борди
    АҚШ ҳарбий қўмондонларидан бири Тайванга борди

Америка ҳарбий- денгиз кучлари қўмондони Пекин ҳукуматининг норозиликларига қарамай, Тайванга сафар қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кутилмаганда Тайванга сафар қилган АҚШ ҳарбий -денгиз кучлари  қўмондони  Майкл Стадман   Осиё-Пасифик минтақасидаги АҚШ қўшинлари ҳарбий маълумотларига назорат қилувчи Жи 2 директори ҳисобланади.

Тайван ТИВ-и ҳам АҚШлик ушбу генералини  Тайванга уюштирган сафарини тасдиқлаган, аммо унинг тафсилотари ҳақида хабар бермаган.

Олдинроқ  ҳам АҚШнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алес Эйзар ва мамлакат ТИВ раҳбари муовини Кейс Кароч ҳам  Тайванга сафар қилганди ва уларнинг сафари Хитой давлатини қатиқ ғазаблантирганди.

Пекин давлати Тайванни ўз ҳудудларининг ажралмас бир қисми сифатида ҳисоблайди ва АҚШ расмийларини Тайванга ташрифи ва Тайван давлатига қурол-яоқ сотиши тўғрисида бир неча марта огоҳлантирган ҳамда Вашингон давлатини  бу орол билан ҳар қандай ҳарбий алоқаларни тўхтатишга чақирган.

АҚШ режими яқинда бу оролга -Тайванга 1,8 миллирад долларлик қурол яроқларини сотиш лойиҳасини ратификация қилганди.

АҚШнинг аралашиши билан Хитой ва Тайван ўртасидаги зиддиятлар тобора кучайиб бормоқда.

 

Ёрлиқ