ноябр 25, 2020 13:40 Asia/Tashkent
  • Кобулга 12 миллиард доллар ажратиш ваъда қилинди
    Кобулга 12 миллиард доллар ажратиш ваъда қилинди

2020 йилда Афғонистонга ёрдам бериш бўйича икки кунлик Халқаро саммит Кобул давлатига 12 миллиард доллар ажратиш ваъдаси билан якунланди.

Евро- нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, виртуал шаклида Швецариянинг Женева шаҳридан бошқарилган 2020 йилда Афғонистонга ёрдам бериш бўйича икки кунлик Халқаро саммити БМТ Бош котиби,ҳамда дунё давлатларининг етакчи масъулларининг нутқ сўзлаши билан кеча ўз ниҳояисга етди.

Айни пайтда аксарият хориижй донорлар  Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя иқлинганидла ҳамда Толибонлар билан тинчлик музокараларга эрилишиши шарти билан Кобул давлатига  молиявий ёрдамлар беришларини маълум қилишган.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  ҳам сўзлаган нутқида,  Афғонистондаги сўнгги терактлар хусусан бу мамлакатда портлашлар оқибатида талабаларни қурбон бўлишидан афсуланиш билдириб,  сўнги йилларда барча қийинчиликлар ва муаммоларга қарамай афғонистонликларнинг қаршилик кўрсатиши ва  ривожланишини олқишлади.

Гуттереш  сўнгги хунрезликларда афғонистонлик аёлларнинг катта зарар кўргани, улар турли тўқнашувларнинг нишонига айланганига тўхталиб, афғонистонлик аёлларнинг  бу мамлакат жамиятидаги ўрни , ривожланиши ва ҳиссасини мақтади.

БМТ Бош котиби ўз сўзларида,  Кобул давлати ва Толибон гуруҳи вакилларини зудлик билан ва сўзсиз сулҳ ва тинчликка эришиш ҳаракатларини янада кучайтиришга чақирди.

Бу саммитдан асосий мақсад,  Афғонистонда тинчлик ва тараққиёт йўлида 4 йиллик мақсадларни ва режаларни белгиллаш ҳамда миллиардлаб доллар қайтарилмас ёрдамларни жалб қилиш эди.

 

 

Ёрлиқ