ноябр 26, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Диего марадона вафот этди
    Диего марадона вафот этди

Аргентина президенти, Альберто Фернандез машҳур футболчи Диего Марадонанинг вафот этгани муносабати билан тарқатган ан ўз мурожаатида мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Диего Марадонанинг ўлими барча аргентиналикларга ўз таъсирини қолдирди ва айрим хабарларга кўра баъзилари  ғам-қайғуларини яшира олмай, кўча -хиёбонларга чиқишган.

Диего Марадонанинг ўлими шунингдек футбол оламидаги таниқли шахсларнинг турли аксиламалларига сабаб бўлди.

Аргентина ОАВ-и кеча Диего Армандо Марадонанинг юрак хуружидан вафот этгании хабар қилишди.

60 ёшли Диего Марадона яқинда юрак хасталиги билан касалхонада ётқизилганди ва операция қилинганди.

Айтиш жоиздирки Диего Марадона футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, саксонинчи йилларнинг футол юлдузи деб танилган.Бир қатор футболчилар ва мураббийлар, мутахассилар, ихтисослашган футбол журналлари ҳамда ушбу спорт турининг мухлислари уни доимо футболдаги барча даврларнинг энг буюк футболчиси дея ҳисобланган.

 

Ёрлиқ