ноябр 26, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • ўн минглаб АҚШликнинг озиқ-овқат учун навбатда туриши шармандаликдир
    ўн минглаб АҚШликнинг озиқ-овқат учун навбатда туриши шармандаликдир

АҚШ вакиллар палатаси разведка қўмитаси раиси ўн минглаб АҚШликларнинг маҳаллий озиқ -овқат марказлари олдида навбатда туришларини шармандалик ва уятли деб атади.

АҚШ вакиллар палатаси разведка қўмитаси раиси Адам Шифф ўз Твиттер саҳифасида  ушбу масалага ишора қилиб,   республикачи партияис вакиллари ҳамда Трамп ҳукуматини коронавирус пайдо бўлишидан бери ҳукуматни бошқаришдаги кучсизлиги ва пассив амал қилишганини қаттиқ танқид қилди.

Шифф ўз сўзларида, АҚШда очлик даражасини кўпайиши мамлакатда сиёсатнинг шармандали мувафаққиятсизликларининг нишонасидир дея изоҳлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШда Крисмас-Мавлуд остонасида ҳамда коронавирусни кенг тарқалгани вазиятида   озиқ-овқат ёрдамига бўлган талаблар энг юқори даражасига етган.

АҚШда коронавирус тарқала бошланганидан бери минглаб одамлар ўз иш жойини юқотиб, камбағал ва қашшоқ бўлган.

 

Ёрлиқ