ноябр 27, 2020 17:22 Asia/Tashkent
  • АҚШ ТИВ раҳбарининг ишғол этилган Голан тепапликларга қилган сафари қораланди
    АҚШ ТИВ раҳбарининг ишғол этилган Голан тепапликларга қилган сафари қораланди

Россия ТИВ наттоғи АҚШ давлат котибининг Суриядаги сионистик режим томонидан босиб олинан Голан теппаликларга қилган сафарини Вашингтгоннинг халқаро ҳуқуқларига нисбатан ҳурматсизлик қилишининг белсиси деб таъкидлади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова бугун матбуот анжумани чоғида  АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеонинг сионисти крежим томонидан босиб олинган Голан теппаликларга уюштирган сафарини танқид қилар экан, Москва унинг бу сафарини АҚШнинг Ғарбий Осиё муаммоларини ҳал қилишда халқаро ҳуқуқий тамойилларга нисбатан камситувчи муносабтларнии яна бир белгиси сифатида билишини маълум қилди.

Мария Захарова ўз сўзларида  АҚШ ҳукуматининг сионистик режимининг ноқонуний равишда бу минтақани босиб олганини қонунийлаштиришга қаратилган ҳаракатлари БМТ низоми ва Халқаро кенгашининг қарорларига зид эканлигини қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео 19 ноябрь куни  Иордания дарёсининг ҳарбий соҳилидаги  сионистик аҳоли пунктларига сафар қилиб, мисли кўримлаган даражада барча халқаро қонунлар ва  конвенсияларга зид ҳаракатларини амалга оширшди ва у ердан  Суриядаги босиб олинган Голан тепалликларига борди.

Фаластин қаршилик гуруҳлари ва фуқаролари АҚШ давлат котибининг сионистик аҳоли пунктларига сафарини кескин қоралашди.

АҚШ давлат  котибини Голан теппаликларига сафари шу қадар ноқонуний эдики, Араб Лигаси ҳам аксиламал кўрсатишгаа мажбур бўлди ва бу ташкилот бош котиби Аҳмад Абулғайт ҳам  Помпенинг бу ҳатти -ҳааркатини қоралаб уни халқаро ҳуқуқларга зид деб атади.

 

Ёрлиқ