ноябр 28, 2020 12:59 Asia/Tashkent
  • Трамп  ҳам эронлик олимнинг террорига сионистик режим жосуслик ташкилотининг алоқадорлигини тасдиқлади
    Трамп ҳам эронлик олимнинг террорига сионистик режим жосуслик ташкилотининг алоқадорлигини тасдиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп сионистик режим журналистларидан бирининг хабарини ўзининг Твиттер саҳифасида қайта нашр этиши билан, бу режимниннг эронлик ядрошунос олимини террор этилганига алоқадорлигини индамай тасдиқлади.

Кеча Эрон Мудофаа вазирлигидаги тадқиқот ва  инновациялар ташкилоти раиси  Муҳсин Фахрийзода Теҳрон шаҳри атрофида номаълум шахслар томонидан террор қилинди.

Террорчилар ӯқидан оғир жароҳатланган олим касалхонада шаҳид бӯлди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича. Дональд Трамп сиоинстик режим мухбирининг эронлик олим Муҳсин Фахрийзода  бу режим жосуслик ташкилоти-  Моссад томонидан йиллар давомида  томонидан қидирувдабўлган деган хаарини қайта  Твиттре саҳифасида жойлаштирди.

Шу ҳолда АҚШ Марказий разветка бошқармасининг собиқ раҳбари Жон Бреннан ҳам ушбу суиқасдни жиноят ҳаракати сифатида баҳолаб,  бу суиқасдни минтақадаги можароларнинг янги босиқичини бошланиши ва қасос олишга олиб келиши тўғирисида огоҳлантирди.

Кеча шунингдек АҚШ ТИВ- нинг собиқ масъулларидан бири ва Халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори Марк Фитспартик ҳам эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилишининг сабаби Эронниг ҳарбий салоҳиятига тўсқинлик қилиш эмасди балки дипломатияга тўсқинлик қилиш эди дея ёзди.

Эронлик-АҚШлик фаол ҳамда Квинси институтининг ижрочи директори  ўринбосари Трито Порсий ҳам  Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилишидан мақсад Жо Байденнинг Эрон билан дипломатиясини қайта тиклаш ниятидир деб айтган.

Ёрлиқ