ноябр 28, 2020 13:44 Asia/Tashkent
  • Эронлик олимнинг террор этилгани БМТ уставини бузиш эди
    Эронлик олимнинг террор этилгани БМТ уставини бузиш эди

БМТнинг махсус ҳисоботчиси Твиттер орқали тарқатган мурожаатида номаълум шахслар томонидан эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганига аксиламал кўрсатди.

Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча БМТнинг махсус маърузасичи Агнес Каламред  Твиттердаги саҳифасида эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани хабарини тарқатиб, ушбу қўрқоқлик ҳаракатни  ташқаридан режалаштирилган мақсадли бир қатл ва суисқасд эканлигини таъкидлаб,  инсонни тинчлик даврасида ҳаётдан маҳрум этиш БМТ уставини  бузишдан ўзга нарса эмас деб ёзди.

БМТнинг ушбу махсус маърузасичи шунингдек  низоларни тинч йўл билан ҳал қилишда оқилона ечимлардан фойдаланишда яроқсиз ва мувафаққиятсиз бўлган режимлар,  инсонларни яшаш ҳуҳуқини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришмаётир дея изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Олдинроқ сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон мамлакатини ядро қуролини яратиш учун саъй-ҳаракат қилишда  қилишда айблаганида, "Муҳсин Фахрийзода номини унутманг" дея айтганди.

Ҳозирча дунёнинг бир неча давлатлари эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралашди.

 

Ёрлиқ