ноябр 28, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Пекин ЖССТнинг коронавируснинг келиб чиқиши манбаини аниқлаш ҳақидаги таклифини қабул қилди
    Пекин ЖССТнинг коронавируснинг келиб чиқиши манбаини аниқлаш ҳақидаги таклифини қабул қилди

Хитой давлати Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро тадқиқотчиларининг ҳамкорликлари билан ушбу мамлакатда коронавирснинг келиб чиқиши манбаини топиш ҳақидаги таклифига рози бўлиб бу соҳада ҳамкорлик қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини маълум этди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қиишича, ЖССТ  Хитойда коронавирус манбаини топишга ҳаракат қилмоқда ва шу мақсад билан Япония, Қатар, Германия, Вьетнам, Россия, Австралия, Дания, Голландия, Британия ва АҚШнинг тажрибали тадқиқочиларидан иборат гуруҳни ташкил этган.

Ушбу тадқиқот гуруҳи умумий саломатлик, ҳайвонлар гигиенаси ва вирусология бўйича 10 нафар халқаро экспертлардан иборат бўлиб улар хитойлик олимлар билан биргаликда фаолият олиб боришади.

 ЖССТ шунингдек ушбу Халқаро гуруҳ яқинда Хитойга келиб коронавирусни қандай пайдо бўлгани ва оамларга қандай юққани ҳамда глобал тарқалишини ўрганишни бошлайди.

Хитой Соғиқни сақлаш масъуллари ва мутасаддийлари жорий йил аввалидан бери коронавирус тарқалиши тўғрисида бир неча бор изоҳ беришган, аммо ЖССТ ва баъзи мамлакатлари ҳалиям шубҳа қилишмоқда.

 

 

Ёрлиқ