ноябр 28, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Россияда карантин қоидаларига риоя қилмаган 1 миллион нафар жаримага тортилди

Россия федерациясида карантин қоидаларини бузган 1 миллион нафардан ортиқ фуқаролардан қарийб икки миллаард рубл миқдорида жарима ундириб олинган.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Ички ишлар вазирлиги, полиция ходимлари  Россияда коронавирус тарқала бошланганидан бери, бу вирус билан боғлиқ чекловларни бузганлиги учун 1,1 миллиондан ортиқ фуқароларни жаримага тортилганини эълон қилди.

Мазкур ахборот агентлиги томонидан амалга ошириилган ҳисоб-китобларга асосан, карантин қоидаларини бузганлардан жами 1 миллиард 700 миллион рубл жарима ундириб олинган.

ЖССТ маълумотларига биноан,  коронавирус пандемиясини тарқала бошланганидан бери,  Россияда  2 миллион 215 минг 533 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Шулардан 38 минг 558 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ