ноябр 29, 2020 11:29 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳам ядрошунос эронлик олимнинг террор этилганини қоралади
    БМТ ҳам ядрошунос эронлик олимнинг террор этилганини қоралади

Кеча БМТ наттоғи, эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ наттоғи Стефан Дужарик  эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганига кўрсатган аксиламалида,  БМТ ҳар қандай суиқасд ёки ноқонуний қотилликни кескин қоралайди деб изоҳлади.

кКеча БМТнинг махсус маърузасичи Агнес Каламред  Твиттердаги саҳифасида эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани хабарини тарқатиб, ушбу қўрқоқлик ҳаракатни  ташқаридан режалаштирилган мақсадли бир қатл ва суисқасд эканлигини таъкидлаб,  инсонни тинчлик даврасида ҳаётдан маҳрум этиш БМТ уставини  бузишдан ўзга нарса эмас деб ёзди.

Кечап шунингдек Белгия Ташқи ишлар вазирлиги эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганининг террористик  моҳиятига ишора қилмасдан,  бу ҳодисани фақат зўравонлик бир ҳаракат эканлигини таъкидлаб,  Твиттер саҳфасида:  биз Эроннинг Обсард минтақасида юз берган ушбу зўравонлик амални қоралаймиз ва биз қаттиқ ҳимоя қилиши зарур бўлган инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирамиз деб ёзди.

Белгия ТИВ -и шунингдек  ўз мурожаати давомида,  ушбу ҳодисада қурбон бўлганларнинг оилааларига тасаллият билдириб,  ҳар қандай кесикнликлардан воз кечишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

 

Ёрлиқ