декабр 01, 2020 13:56 Asia/Tashkent
  • Боку армияси  Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳрига кирди
    Боку армияси Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳрига кирди

Боку давлат армияси 28 йилдан кейин илк марта Лочин шаҳрига кирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги бугун Арманистон давлат армиясининг Лочин шаҳридан чиқиши билан бир вақтда, Боку давлат армиясини  28 йилдан кейин Лочин шаҳрига кирганини эълон қилди.

10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти  Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар.

Мазкур битимга биноан,  Арманистон давлати Тоғли Қорабоғдаги Оқдом, Лочин ва Калбажар шаҳарларини Боку давлатига қайтариб берган.  Арманистонни Тоғли Қорбаоғ билан боғланадиган Лочин коридори эвазида Ереван давлати Озарбойжон республикасини Нахичеван минтақаси билан боғланадиган транспор йўлагини яратишга вазифадор бўлган.

Лочин шаҳри Боку шаҳридан 454 километр жануби-ғарбида жойлашган бўлиб 1992 чи йилдан бери Арманистон назоратида эди.

 

Ёрлиқ