декабр 03, 2020 14:16 Asia/Tashkent
  • Пашинян Тоғли Қорабоғ можароси давомида Путин билан телефон қилиб турган
    Пашинян Тоғли Қорабоғ можароси давомида Путин билан телефон қилиб турган

Арманистон Бош вазири КХШТ йиғилишида Россия президенти билан Тоғли Қорабоғ можаросининг 44 куни давомида ҳардоим алоқада бўлгани ва телефонлашганини тан олди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян кечанги суҳбатида Россия президенти Владимир Путиннинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги можарони тўхтатишдаги ролини юқори баҳолади.

Пашинян видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шарнома ташкилоти йиғилишида сўзлаган нутқида, ушбу 44 кунлик можаролар давомида, Путин билан бевосита алоқада бўлиб хунрезликларни  тўхтатиш ва одамлар ҳаётини ҳимоя қилиш чораларни муҳокама қилганини қўшимча қилди.

Арманистон Бош вазири ўз сўзларида, бугунги кунда, урушда юқолган аскарарни қидириш, маҳбуслар ҳамда қурбонлар жасадларини алмаштириш каби масалаларни ҳал қилишда Россия билан ҳамкорликларни давом эттиришини қўшимча қилди.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти  Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар.

 

 

Ёрлиқ