декабр 05, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлатининг қурол савдоси ва экспорти кўпайган
    АҚШ давлатининг қурол савдоси ва экспорти кўпайган

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон тарқатган ҳисоботида, Вашингтон режимини 2020 йилда дунёнинг турли минтақаларига 175 миллиард доллар қурол-яроқларнинг турларини экспорт этганини эълон қилди.

Кеча Пентагон тарқатган ҳисоботида,  30 сентябрт якунланна  жорий молиявий йили эса дунёнинг турли ҳукуматлари ва компанияларига  175,08 миллиард долларлик қурол-яроқ сотганини қўшимча қилди.

Бу рақам 2019 молиявий йили билан таққосланганда 2,8 миллиард доллар кўпроқ бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳисоботига биноан, Япония 23,11 миллиард долларлик қурол- яроқ, / Ф-35 қирувчи самолётлари/, 4,5 миллиард долларлик модернизаця хизматлари сотиб олиши билан 2020 молиявий йилида АҚШ давлатининг қурол-яроқ сотиб олган энг йирик мижози бўлган.

Япониядан кейин эса  сионистик режим /5,4 миллиард доларлик/, Марокаш /4,25 миллиард доллар/, Сингапур /2,75 миллиард доллар/,  Миср / 2,3 миллиард доллар/ , Франция ва Индонезия / ҳар бири 2 миллиард доллар/ АҚШдан қурол сотиб олишлари билан кейинги ўринларда жой олишган.

Барча ички мухолифат ва эътирозларга қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп  илгаригидек иқтисодий манфаатлари  ниқоби остида қурол- яроқ экспорти жумладан Яманга қарши коалицияга қурол сотишга давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ