декабр 05, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани: Афғонистон тинчлик музокаралари нозик ва муҳим босқичига етган

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобул давлатининг Толибон билан тинчлик музокараларининг ҳозирги босқичи нозик ва ўта муҳим эканлигини таъкидлади.

Бугун Муҳаммад Ашраф Ғани  Кобул шаҳрида Афғонистон миллий ярашишиш олий кенгаши аъзолари ва раислик қўмитасини очилиши маросимида  сўзлаган нутқида,  мамлакатда тинчлик ўрнатиш барча афғонистонликларнинг асосий истак -хоҳиши  ва талаб бўлганини таъкидлаб,  тинчлик бўйича музокаралар жараёни биринчи босқичидан иккинчи босқичига ўтган бу босқич эса жуда нозик ва муҳимдр дея изоҳлади.

Ашраф Ғани шунингдек  тинчлик музокараларининг биринчи босқичда ўтиш осон иш эмасди, аммо натижа берди дея қўшимча қилди.

Афғонистон президенти шунингдек,  Толибон гуруҳи билан тичнлик музокараларда Афғонистон давлати музокарачилари исломий жумҳурияти тузуми, конституцияси ва Лоя Жирга қарорларини қўллаб- қувватлашди деб эълон этди.

Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши 6 ой олдин Ашаф Ғани ва бу кенгаш раиси Абдулла Абдулла ўртасидаги сиёсий келишув асосида тузилди ва унинг илк йиғилиши 6 ойдан кейин бугун бўлиб ўтди.

Эслаиб ўтамиз, Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида Афғонистон тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида бошланди ва бир неча кун олдин музокараларнинг иш дастури якунланди ва томонлар ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Ёрлиқ