декабр 08, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғ урушида Арманистон армиясига  4,8 миллиард доллар зарар етказилди
    Тоғли Қорабоғ урушида Арманистон армиясига 4,8 миллиард доллар зарар етказилди

Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғда юз берган сўнгги уруш жараёнида, Арманистон армияси ҳарбий техника ва тажҳизотларига 4,8 миллиард доллар зарар етказилганини маълум этди.

Арон-нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Озарбойжон республикаси иқтисодиёт университетининг  (UNEC) иқтисодий  тадқиқотлар институти ўз ҳисоботида  Арманистон яқинда  бўлиб ўтган Тоғли Қорабоғ можароси туфайли 4,8 миллиард долларлик қурол-яроғидан маҳурум бўлган деб эълон этди.

Бироқ Ватикандаги Арманистон собиқ элчичси ва собиқ президенти Серж Саркесяннинг куёви Микоил Минасиян ҳам Тоғли Қорабоғ урушида 4750 арманистонлик аскар ва зобитларни ҳалок бўлганини айтди.

Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

Арманистоннинг етакчи ҳарбий масъуларининг сўзларига биноан,  ҳарбий амалиётларни 4 чи кунида Арманистон армияси жиддий зарар кўра бошлаган ва бу борада мамлакат бош вазири Никол Пашинянга хабар беришган.

10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти  Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар. Келишувга биноан, Арманистон давлати Озарбойжон республикасининг босиб олинган ҳудуларни тарк этишга мажбурдир.

Ёрлиқ