декабр 16, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео россиялик ҳамкасбининг Вашингтонга зид сўзларини танқид қилди
    Майк Помпео россиялик ҳамкасбининг Вашингтонга зид сўзларини танқид қилди

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео россиялик ҳамкасби Сергей Лавровнинг Вашингтон давлатига қарши билдирган сўзларини танқид қилар экан, Москва сиёсий ўйинлар орқали Ғабий Осиёдаги тараққиёт жараёни йўлига тўсқинлик қилмоқда дея иддао қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Майк Помпео  АҚШ ТИВ веб -сайтида тарқатган баёнотида,  Сергей Лавров шу ой авваларида  АҚШнинг Ўрта ер денгизи хусусидаги музокараларига кўрсатган аксиламалида, Вашингтон давлатини  бу минтақада сиёсий ўйинлар олиб боришда ҳамда Ливиядаги БМТнинг махсус вакилини тайинлашда тўсиқлик қилишда айблади дея айтди.

Олдинроқ Сергей Лавров  Ғарб давлатлари Ҳиндистонни ҳам Хитойга қарши сиёсий ўйинларига жалб қишига уринишмоқда деб эълон этганди.

Помпео ушбу баёниясида  Россияни Ливия ва Сурия ички ишларида аралашишда ҳамда  Ўрта ер денгизи масаласида ёлғон маълумотлар тарқатишда айблаб, бу ҳатти-ҳаракатлар тўплами,  агар кимдир сиёсий ўйинлар олиб борган бўлса ва минтақавий можаролар орқали тараққиётни олдини олишга уринган бўлса  ҳам бу Россиядир, чунки Россия фақат ўз манфаатларини илгари суриш учун минтақага зарар етказмоқда деб даъво қилди.

АҚШ давлат котиби шунингдек  бошқа томондан Россия давлати  Ўрта ер денгизи минтақасидаги ички сиёсатларига путур етказмоқда деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  ноябрь ойи охирларида ироқлик ҳамкасби билан суҳбатда  АҚШ армияси Дамашқ давлатининг рухсатисиз бу мамлакатга келган ва бу ҳарбийларини Суриядаги иштироки мутлақо ноқонунийдир дея айтганди.

Лавров шунингдек  АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари  Сурия, Ироқ ва Ливия ички ишларига аралашиши билан бу мамлакатлар ҳукуматлари учун турли хавфсизлик муаммоларни келтириб чиқаришган. Бу давлатлар эса  хавфсизлик проблемаларига қарши кураш олиб боришга мажбур бўлишмоқда деб изоҳлаганди.

 

Ёрлиқ