декабр 17, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Россияни космосни ҳарбийлаштиришда айблади

АҚШ космик қўмондонлиги маркази Россия давлатини космосда миллитаристик ҳаракатлар олибборишда айблаши биан, Москва сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказган деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШнинг шубҳали космик ҳаракатлари ҳамда фазодаги миллитаризми хусусидаги Халқаро огоҳлангтиришларга қарамай,  бу мамлакат  космик қўмондонлиги кечанги баёниясида Россия  сунъий йўлдошга қарши қуролларини синовдан ўтказган деб эълон этди.

АҚШ космик қўмондонлиги шунингдек Россия давлати космосни ҳарбийлаштиришни давом эттирмоқда дея қўшимча қилди.

Бу марказ шунингдек  космос тажовузлардан АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум этди.

АҚШ давлатини Россияни космосни ҳарбийлаштиришга айбланаётгани илк марта эмас. Вашингтон давлати олдин ҳам  Москвани космосда сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказишда айблаганди.

Россиялик расмийлар эса  АҚШ айбловларини рад этиб, Вашингтон космосни ҳарбий майдон сифатида тасаввур қилади деб эълон этишмоқда.

 

Ёрлиқ