декабр 19, 2020 16:13 Asia/Tashkent
  • Россиядаги АҚШнинг 2 консулхонаси ёпилади
    Россиядаги АҚШнинг 2 консулхонаси ёпилади

Москва ва Вашингтон ўртасидаги кескинликларни авж олиши ортидан АҚШ давлати Россиядаги қолган иккита консулхонаси фаолиятини тўхтатиш қарорига келган.

Ҳил  сайтининг хабарига кўра, АҚШ ТИВ-и,  конгресс раҳбарларига йўллаган  10 декабридаги мактубида, Трамп давлати АҚШнинг Екатеринбург шаҳридаги  консуллигини вақтинчалик ва Владивостокдаги консулхонаси фаолиятини доимий равишда тўхтатиш қарорига келган деб маълум этди этди.

Хабарга асосан,  АҚШ давлат департаменти  конгрессга йўллаган мактубида, қолган консулхоналарининг ёпилишининг асосий сабабларига тўхталиб,  бу қарор АҚШнинг Россиядаги ваколатхонаси делегациясида АҚШ дипломатларини сонини қисқартириш учун  2017 йилги лойиҳа ортидан Россиядаги АқШ ваколатхонаси делегацияси юзмаюз бўлган муаммоларга қарши жавобдир деб қўшимча қилди.

Россиянинг АҚШлик дипломатлар  сонини қисқартириш режалари икки мамлакат ўртасида дипллматик виза бериш масаласини тўхтаб қолишига олиб келди.

Мазкур хабарга биноан,  Россиядаги ушбу икки консуллигининг фаолиятини тўхтатилиши ортидан, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ягона дипломатик марказ бўлиб қолади.

Хабарга асосан АҚШнинг Россиядаги қолган икки консуллиги ёпиш  вақти ҳали номаълум, аммо  ёпилганидан сўнг, ушбу ваколатхона делегациялари Москвадаги элчихонасида ўтказилади.

 

Ёрлиқ