декабр 22, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Кобулда юз берган навбатдаги портлашда 5 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган портлаш натижасида, 5 киши қурбон бўлиб яна 7 киши жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун  Кобулнинг 7 чи хавфсизлик округида содир этилган портлашда Пули Чахрхий қамоқхонасининг 3 нафра шифокори ҳалок бўлди.

Автомашиналари магнит мина  орқал нишонга олинган  бу шифокорлар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бу сўнгги 3 кун ичида Кобулдаги уччинчи портлаш бўлиб  портлашлар оқибатида камида 15 киши қурбон бўлиб,  50 ортиқ кишилар жароҳатланган.

Афғонистоннинг турли минатқалари жумладан Кобулда юз бераётган сўнгги портлашлар  ва террорчилик ҳужумлар одамлар ораисда ваҳима ва қўрқувни кучайтирган.

Айрим манбалар  эса Покистондан Афғонистоннинг жануби шарқига ўтказилган Толибоннинг Кавита кенгаши  бу гуруҳни бундай зўвонликлар ва жиноятлар содир қилишга ундамоқда деб хабар қилишмоқда.

Толибоннинг Кавитта кенгаши  Афғонистон ва Покистондаги бегуноҳ инсонлар жумладан шиа мазҳабидаги мусулмонларни оммавий қирғин қилишга сабабчи бўлган ўта хавфли террорчилик гуруҳдан ташкил топган.

 

 

Ёрлиқ