декабр 26, 2020 16:45 Asia/Tashkent
  • Лукашенко: террорчилар Украинадан Белорусга қурол яроқ контрабанда қилган
    Лукашенко: террорчилар Украинадан Белорусга қурол яроқ контрабанда қилган

Белорус президени Александр Лукашенко террорчиларни Украинадан бу мамлакатга қурол контрабанда қилганини маълум этди.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Белорус президенти Александр Лукашенко ўз сўзларида Николай Автохович номли шахс раҳбарлигидаги террорчилик гуруҳ  мамлакат бўйлаб янги террорчилик ҳужумларни тайёрлашга уринмоқда ва Украина орқали Белоруссига қурол яроқ ўтказган деб таъкидлади.

Лукашенко шунингдекк  ушбу террорчи гуруҳ фаолияти Белорус хафсизлик идораларининг ўз вақтидаги чоралари натижасида аниқланди ва зарарсизлантирилди дея қўшимча қилди.

Аммо Украина ТИВ- и эса  Белорус президентининг бу мамлакатга Украина орқали қурол контрабанда этилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Белорусдаги президентлик сайловлар ортидан тартибсизликларни авж олганидан кейин Лукашенко Оқ уйга иттифоқдош бўлган давлатларни  Белорусда кескинликларни вужудга келтириш ва Минск давлатининг мухолифатини қўллаб- қувватлашда айблади.

Лукашенко яяқинда ўтказилган мамлакат президентлик сайловларда ғалаба қозонганди.

 

Ёрлиқ