декабр 27, 2020 15:07 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг шарқий минтақасида 6,4 балли зилзила содир бўлди
    Туркиянинг шарқий минтақасида 6,4 балли зилзила содир бўлди

Марказий Европа сейсмология марказининг хабар қилишича, Туркиянинг шарқида Рихтер шкаласи бўйича 6,4 балли зиллиза содир бўлди.

Бу марказнинг хабарига асосан,  зилзила Туркия мамлакат шарқидаги Ал-Азиғ вилоятида кузатилган ва унинг эпицентри ернинг 2 километр чуқурлигида бўлган. 

Туркиянинг табиий офатларга қарши кураш агентлиги ҳам  зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,3 баллни ташкил этганини маълум этган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳам  ҳозирга қадар зилзила оқибатиида қурбонлар ва вайронгарчиликлар ҳақида хабар берлмаган, аммо ҳодиса жойига ёрдам гуруҳларни юборилганини маълум этди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой ичида Туркиянинг шарқида 4 Рихтердан юқори 3 та кучли зилзила содир бўлган.

 

Ёрлиқ