декабр 29, 2020 14:07 Asia/Tashkent
  • АҚШ вакиллар палатаси Трамп ветосини бекор этди

АҚШ вакиллар палатаси овоз беришида бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишини олдини олиш учун президент Дональд Трампнинг ветосини бекор қилишга муваффақ бўлди.

Кеча АҚШ вакиллар палатасида ўтказилган овоз бериш жараёнида 322 вакил Трамп ветосини бекор қилишни ва  87 нафари унинг ветосини қўллаб қувватлашини маълум этган. Шу тартибда вакиллар палатасиининг 3 дан 2 қисми  Трампнинг ветосини бекор қилишга овоз берди.

АҚШ сенати ҳам бу мамлакат вакиллар палатаси  каби Трамп ветосини айланиб ўтганида Трампнинг розилигисиз АҚШ мудофаа бюджети лойиҳаси қабул қилинади.

АҚШ қонуларига асосан мамлакат президентининг ўз ветосидан фойдаланиб  бир лойиҳа ва қарорни қонунга айланишини олдини олиши мумкин. Аммо АҚШнинг иккита палатаси вакиллари 3 дан 2 чисининг овози бу ветони бекор қилиш учун етарлидир.

АҚШнинг йиллик ҳарбий бюджети бу мамлакат сенати ва вакиллар палатаси билан тасдиқланган бўлсада, аммо  Трамп АҚШнинг 740 миллиард долларлик ҳарбий бюджетига вето қўйди.

 

Ёрлиқ