Январ 01, 2021 09:50 Asia/Tashkent
  • Туркияда комендантлик соати жорий этилди

31 декабр соат 21:00дан 1 январ соат 10:00гача Туркиядаги барча шаҳарларнинг марказий кўча ва майдонларига чиқиш тақиқланади.  

Туркияда 4 январгача комендантлик соати жорий этилди. Ушбу чеклов тўғрисида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 14 декабрда маълум қилганди.

Туркия президентининг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида "31 декабр соат 21:00дан 4 январ соат 5:00гача комендантлик соати амал қилади".Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакилининг айтишича, комендантлик соати хорижлик туристларга тааллуқли эмас.  Аммо 30 декабр куни Туркия ички ишлар вазирлиги хорижлик туристларга ҳам тааллуқли чекловларни эълон қилди. Унга кўра, 31 декабр соат 21:00дан 1 январ соат 10:00гача Туркиядаги барча шаҳарларнинг марказий кўча ва майдонларига чиқиш тақиқланади.  Бундан ташқари, 31 декабрдан 4 январгача меҳмонхоналарда ҳар қандай оммавий кўнгилочар тадбирлар ўтказиш мумкин эмас.  Туркияда коронавирус илк марта 10 мартда аниқланганди. Ҳозирга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 2,2, миллионга яқинлашган, 20,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Kun.uz

Ёрлиқ