Январ 04, 2021 11:34 Asia/Tashkent
  • БМТ маърузачиси: генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани инсон ҳуқуқлари қонунларига зид эди
    БМТ маърузачиси: генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани инсон ҳуқуқлари қонунларига зид эди

БМТнинг махсус маърузачиси шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор этилганини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларга зид эканлигини таъкидлаб, АҚШнинг ушбу ҳаракати Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш эди дея айтди.

ИРНА ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, БМТнинг махсус маърузачиси Agnes Kallamard  Твиттер саҳифасида яна бир бор  шаҳид Қосим Сулаймонийни террор этилганини қоралаб,  уни Халқаро қонунларни бузиш деб атади.

Илгари ҳам Agnes Kalamard  (9 июль)  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига тақдим этган ҳисоботида,  АҚШ ҳозиргача генерал Сулаймонийнинг АҚШликлар ҳаётига таҳдид солгани тўғрисида аниқ ва ишончли даллиларни тақдим эта олмаган ва бу юқори лавозимдаги эронлик генерални  уччинчи давлат ҳудуларида террор этилгани халқаро меъёрлар ва БМТ низомига бутунлай зиддир деб таъкидлаганди.

Reuters ахборот агентлигинг интервью берган Kalamard  шунингдек  АҚШнинг Қосим Сулаймоний террор этиш учун билдирган даъволарининг асосизлигини баён этиб,  АҚШ террорчи қўшинларининг ҳаракатинии БМТ устави ва халқаро қонунларни бузди деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

АҚШнинг ушбу жинояти эса  Ироқ парламентидаги халқ сайланган вакиллари  ўз мамлакатидан бегона кучларни чиқариш қарорини ратификация қилишига сабаб бўлди. Ушбу қарорини қабул этилганидан кейин  Ироқ халқининг босқинчиларга қарши курашини янги босқич бошланди.

 

Ёрлиқ