Январ 10, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ демократлари Трапмга импичмент эълон қилишмоқчи
    АҚШ демократлари Трапмга импичмент эълон қилишмоқчи

АҚШ вакиллар палатаси спикери ўз сўзларида демократларни Дональд Трампга импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш учун Вашингтонга қайтишларини сўради.

АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси  барча демократик партияси аъзоларини  шу ҳафта Вашингтонда тўплашиши ва Трампга импичмент эълон қилишга тайёр бўлишга чақирди.

Кеча  Пелоси вакиллар палатаси демократик  аъзоларига йўлланган мактубида  биз ҳуқуқий экспертлар ва конституция мутахассислари иштирокида махсус бир йиғилиш ўтказишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сизлардан импичмент масаласини кўриб чиқиш учун Вашингтонга қайтишинингизни сўрайман деб эълон қилди.

Демкоратларнинг етакчи вакили  Ted Lieu  ҳам кеча Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, ҳозирга қадар 180 нафар депутат Трампга импичмент эълон қилиш шартларини қўллаб қувватлашган деб айтди.

Шу ҳолда АҚШ вакиллар палатасидаги республикачи озчиликлари раиси Kevin Makkarti  жума куни унинг партияси Трампга  импичментни қўллаб -қувватламаслигини таъкидлади.

Шунингдек республикачи сенатор  Roy Blunt ҳам кечанги суҳбатида Дональд Трампга импичмент эълон қилинмасликни айтди.

 

 

Ёрлиқ