Январ 11, 2021 16:56 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳрида электр -энергия тармоғидаги тез-тез узилишлар аҳолининг янги бош  оғлиқларига сабаб бўлган
    Кобул шаҳрида электр -энергия тармоғидаги тез-тез узилишлар аҳолининг янги бош оғлиқларига сабаб бўлган

Кобул шаҳрида элекр-энергияни тез-тез узилиб қолиши Афғонистон пойтахти аҳолисини янги қийинчиликларга дучор этган.

Афғонисоннинг Тулуъ-нюс телеканалининг хабар қилишича, бу мамлакатни электр -энергия таъминоти соҳаси учун миллионлаб доллар сарфлаганига қарамай, Афғонистон аҳолиси шу жумладан Кобул шаҳри шу пайтгача  электр энергиянинг тўлиқ таъминотидан маҳрум қолишмоқда.

Афғонистон қўшни давлатлардан электр-энергия сотиб олиш учун ўртача ҳисоб билан  300 миллион доллар тўлайди.

Бир неча кун олдин, Афғонистоннинг 13 вилояти ва Кобул шаҳри аҳолиси Ўзбекистондан импорт қиладиган электр -энергия тармоғидаги узилишлар туфайли светсиз қолганди.

 Афғонистон миллий электр энергияси компанияси тарқатган маълумотида Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр- энергия ҳажми  300 мегаватгача ошгани ва бу рақамни  мегаватгача ўсди ва  450 мегаватга етказиш учун ишлаб олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Бу компания кечаси Кобул шаҳри мамлакатга импорт этиладиган билан   65 мегават  ва ичкарасида ишлаб чиқарилган   105  мегават электр энергия етказиб беришини маълум қилганди.

Энергитка соҳаси экспертларидан баъзилари  Афғонистон миллий электр энергияси компаниясидаги бошқарувнинг заифлиги  ва ушбумуассасадаги коррупция бундай  муамоларнинг асл омили эканлигини таъкидлашмоқда.

 

Ёрлиқ