Январ 12, 2021 12:34 Asia/Tashkent
  • Россия давлати ҳам Помпеонинг Эронга қарши иддаоларига жавоб қайтарди
    Россия давлати ҳам Помпеонинг Эронга қарши иддаоларига жавоб қайтарди

Россиянинг Австрия пойтахти Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги вакили АҚШ давлат котибининг Эрон томонидан кимиёвий қуроллар ишлатилгани ҳақидаги даъволарини рад этиб, Эрон давлат ўзи кимиёвий қуроллардан қурбон бўлган мамлакат ҳисобланади деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг Австария пойтахти Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотларидаги вакили Михаил Ульянов бугун  Твиттер саҳифасида, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Эронга қарши асоссиз  даъволарини рад этар экан,  барча Халқаро ҳамжамият Эрон мамлакати Ироқнинг собиқ диктатори Садом томонидан ишлатилган кимиёвий қуроллар қурбони бўлганига ишонишади деб ёзди. 

Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг қатл этилган диктатори Садом  режими Эронга қарши 8 йиллик уруши жараёнида Эроннинг ҳарбий кучлари ва халқига қарши тақиқланган кимиёвий қуроллардан, шу жумладан иприт   газидан фойдаланган ва Халқаро ташкилотлар, айниқса БМТ ва Кимиёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бу ҳақиқатни бир неча бор тан олишган.

 

Ёрлиқ