Январ 14, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • Трамп: АҚШ Конгрессига ҳужум қилганлар жазоланади
    Трамп: АҚШ Конгрессига ҳужум қилганлар жазоланади

АҚШнинг амалдаги президенти Трамп Конгресс биносига қилинган ҳужумда ўз тарафдорларининг зўравонлигини қоралаб, ҳужумга алоқадаор бўлганлар жавобгарликка тортилади деб айтди.

АҚШ вакиллар палатаси томонидан унга қарши импичмент эълон қилиш қонун лойиҳасини маъқулланганидан сўнг, Дональд Трамп бугун видеомурожаатида  АҚШ конгресси биносига ҳужум қилиш бизнинг мамлакатимизизнинг юрагига ҳужум қилиш демакдир. Бу ҳужум миллионлаб АҚШликларнинг ғазаби ва даҳшатига сабаб бўлди. Ўтган ҳафта биз гувоҳ бўлган зўравонликни қаттиқ қоралайман деб иддао қилди.

АҚШнинг амалдаги президенти  зўравонлик  ва қўзғолон учун АҚШда ўрин йўқлигини баён этиб,  безорийларнинг ҳужуми бизнинг ҳукуматимиз принсипларига зиддир. Ҳақиқий тарафдорларимизнинг ҳеч бири сиёсий зўравонликни ҳеч қачон тан олмайди деб даъвосини такрорлади.

Трамп президент сайловларидаги фирибгарликлар ва  сохтакорликлар ҳақидаги айбловларни такророламасдан, аввалги баёнотига қараганда бошқача оҳангида, ўнчи, сўлчи, демократ ва республикачи бўлишидан қатъий назар зўравонлик  оқлаб бўлмайдиган ҳаракатдир. Ўтган ҳафтадаги ҳужумга алоқадор бўлганлар, албата жавобгарликка тортилади деб эълон қилди.

АҚШ вакиллар палатасида Трампга импичмент эълон қилиш ҳақидаги ҳаракатлар ва лойиҳани қабул этилишидан кейин  у Оқ уйда бўлганида икки марта импичмент қилинган АҚШ тарихидаги илк президентга айланганидан кейин Трамп ўзини қонун ҳимоячии ва Конгрессга юушриаҳужумга қраши қили крсташига уринрмоқда.

Ёрлиқ