Январ 15, 2021 17:04 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати Толибон гуруҳига огоҳлантириш берди

Афғонистон президенти Толибон гуруҳини уруш ва қотилликни имкон қадар тезроқ тугатиш ҳақида огоҳлантирди.

Шафақна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани пайшанба куни Туркманистон-Афғонистон ўртасидаги 500 кв электр узатиш линияси лойиҳасининг очилиш маросимида Толибонни агар бу гуруҳ зўравонлик ва қонли ҳужумларни давом эттирса, халқни уларга қарши урушга чақиради,- деб огоҳлантирди. 

Афғонистон президенти Афғонистон халқи ўз мамлакатларида осойишталик ва тинчлик барқарор этилиши, душманлик охирга етиши ҳамда қотиллик ва уруш охирга етишини хоҳлайдилар. Агар Толибон  гуруҳи бу истак-ормонларга эътибор қаратмаса, улар бу гуруҳга қарши урушадилар,-деб ттаъкидлади. 

Ашраф Ғани Толибон гуруҳини уруш тугаши учуш Афғонистонда оташкесимни қабул қилишга чақирди.

Ашраф Ғанийнинг Қатарда Толибон гуруҳи  билан Афғонистон тинчлик музокаралари жараёни 12 сентябрдан бошланганидан бери  уруш, қатл ва мақсадли сўйқасдлар кенг тарқалди, одамлар орасида хавотир ва ваҳима пайдо бўлиб, улар музокараларнинг самара беришидан тобора ноумид бўлаётган бир пайтда Ашраф Ғаний бу огоҳлантиришни бермоқда. 

Шуни таъкилдлаш жоизки, америкалик дипломатлар ва расмийлар Афғонистонда вақтинчалик давлат ташкил этиш лойиҳаси ҳақидаги провакацион ҳаракат ва изҳоротлари билан  Толибон гуруҳини тинчлик музокаралари жараёнини давом этитиришдан қайтариш, Афғонистонни тақсимлаш ҳақидаги ёвуз мақсадларини амалда татбиқ этиш ва Толибон гуруҳини қудрат бошига келтириш ва уларнинг ўртасида бўлинишни вужудга келтиришга ҳаракат қилишмоқда.  

Ёрлиқ