Январ 15, 2021 18:05 Asia/Tashkent
  • FBI АҚШ бўйлаб полиция раҳбарларини юқори даражада тайёргарлик ҳолатига бўлиш ҳақида огоҳлантирди

Америка федерал полицияси раҳбари ушбу мамлакат полиция раҳбарларидан 20 январ куни Дональд Трамп президентлик муддати тугашигача максимал даражада тайёргарлик ҳолатида бўлишни сўради.

Нью-Йорк Таймз газетаси ёзишича, Америка федерал полициясининг бошлиғи Христофор Рай Америка фуқаролиги ва иммиграция хизмати раҳбари Кен Кученлей мамлакат бўйлаб полиция раҳбарлари билан 45 дақиқали ўз сўҳбатида, Жой Бойден инаугурацияси маросими ўтказилиши мўлжалланган кунларда экстремистлар вва исьёнчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган зўравонликлар ва тартибсизликлар тўғрисида хавотирланиш изҳор этди.

Христофор Рай шунингдек мамлакат бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини янги туйилган барча маълумотларни етказишни сўради. 

Америка Федерал полицияси Хил билан қилган ўз сўҳбатида телефон орқали бўлиб ўтган бу сўҳбатни тасдиқлади ва бу сўҳбат чоршанба куни маҳаллий вақт билан аср пайтида бўлиб ўтганини эслатиб,  аммо унинг тафсилотлари ҳақида ҳеч нарса демади. 

Бундан олдин Нью-Йорк штатининг бош прокурори Латишия Жеймс ички террористлар Америка президентининг инаунурацияси маросими ўтказилиши вақтида Америка Конгресси биносига ҳужум қилишни режалаштирган,-деб огоҳлантириш берган эди. 

Ёрлиқ