Январ 18, 2021 13:05 Asia/Tashkent
  • Навальний Москвага қайтди, аммо аэропортда қўлга олинди
    Навальний Москвага қайтди, аммо аэропортда қўлга олинди

Россия давлатнинг мухоилфат ҳаракати етакчиси Алексей Навальний Германиядан Россияга келиши билан шартли қамоқ жазоси қоидаларини бузганликда айблаб қўлга олинди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг суд ижроия агентлиги қилган баёнотида,  Навальний Германиядан қайтиб келганидан кейин Москванинг Шерьеметово аэропортида ҳибсга олинди деб эълон қилди.

Алексей Навальний  2020 йил 29 декбаридан бери шартли равишда озод қилиш қоидаларини такроран бузгани учун Россия федерал полицияси томонидан қидирувла бўлган.

Россия ОАВининг хабар қилишича, Навальний суд қарорига қадар ҳибсда қолади.

Навальний 2020 йил 20 августида Томскдан Москвага учадиган ички рейсда  касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида Германиядаги касалхонада ётқизилди.

Ғарб давлатлари хусусан Германия, Москва давлатини россиялик оппозиционер Алексей Навальнийни "Новичок" заҳарли гази билан заҳарлатиришда айблади.

Москва эса бу айблавланри рад этмоқда.

 

Ёрлиқ