Январ 18, 2021 14:21 Asia/Tashkent
  • АҚШда хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар тобора кучайиб бормоқда
    АҚШда хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар тобора кучайиб бормоқда

Жо Байден инаугарцияси маросимида хавфсизлик кучларнинг ўзлари ҳужум қилиши мумкинлигидан хавотирга тушган АҚШ федерал қидурив бюроси Миллий гвардиянинг барча кучларини текширишга кирган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  АҚШ ҳарбий расмийлари, Жо Байден инаугурацияси маросими хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан ҳужумлар ваёки ҳарбийлар таҳдидидан келиб чиққан  хавотирдан сўнг,  АҚШ қидирув бюроси бу маросимда қатнашиш учун Вашингтонга  келаётган барча  Миллий гвардия персонларини текширишни бошлаган.

Шу ҳорлда кеча  АҚШ Мудофаа вазирлигидаги пиёда кучларнинг фуқаролик амалдори Роян Мак-корти  расмийлар ушбу таҳдиддан хабардор деб айтди.

Мак-корти ҳарбий қўмондонларни  инаугурациядан олдинги кунларда  ҳар қандай муаммодан огоҳ бўлиши тўғрисида огоҳлантирган.

Бошқа томондан,  Трамп тарафдорлари ва фанат ўнчи гуруҳларининг АҚШнинг 50 штатида қуролли норозилик намойишлар ўтказишга чақиргани ортилдан унинг айрим тарафдорлари Огая штатида қуролли намойиш ўтказган.

USA Today  нашрияи эса Twitter-даги  саҳифасида жойлаштирган видеода, Вашингтон шаҳри полицияси шаҳардаги Нью-Жерси кўчаси ва Массачусетс кўчаси кесишмасида ташлаб кетилган чамадонларни топганини ёзди.

Ушбу чамандоннинг жойлашган жойи Конгресс биносидан унчалик узоқ эмаслиги айтилмоқда.

 

 

Ёрлиқ