Январ 18, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Орегон штатида энг хавфли қуролли экстремистик гуруҳ митинг ўтказди
    АҚШнинг Орегон штатида энг хавфли қуролли экстремистик гуруҳ митинг ўтказди

АҚШда янги сайланган президенти Жо Байден инаугурацияси кунини яқинлашиши билан бу мамлакатнинг Орегон штатидаги энг хавфли қуролли -экстремистик гуруҳи митинг ўтказмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг Орегон штатидаги Боогало-  "Boogaloo"  ирқчи гуруҳи аъзолари Жо Байденга нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзилган плакатларни ушлаб митинг ўтказишмоқда.

Bogalo Boys ёки  Bogi Bogo номи билан танилган Боогало ҳаракати  ўнчи ўта хавфли жангара гуруҳдир.

Экстремистик  ва ирқчилик ғояларига эга гуруҳ АҚШнинг иккинчи фуқаролик урушига тайёрланаётганини даъво қилмоқда.

Бундан олдин Миччиган штати Конгресс биноси ёнида бир гуруҳ қуролланганлар намойишчилар тўплаганилиги ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек кеча АҚШнинг Юта штати қонун чиқарувчи палатаси олдида Трампнинг бир гуруҳ тарафдорлари норозилик  намойиш ўтказишди. Бу гуруҳ ҳам қуроллангандир.

Чоршанба куни ўтказилиши кутилаётан Жо Байден инаугурацияси маросими кунини яқинлашаётгани билан,  Вашингтон шаҳрида хавфсизлик чоралари тобора кучайтирилган.

АҚШ хавфсизлик кучлари расмийлари эса  Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужумига ўхшаш воқеларани юз беришидан хавотирга тушмоқда.

 

 

Ёрлиқ