Январ 19, 2021 14:25 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби вакцина ишлаб чиқарувчилар фаолиятини танқид қилди

Антонио Гуттереш тарқатган баёниясида, коронавиурсга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи бой мамлакатлар фаолиятини ҳамда камбағал мамлакатлар фуқароларини эмлаш зарурлигини эътиборсиз қолаётганини танқид қилди.

Якшанба куни БМТ Бош котиблиги матбуот хизмати  Антонио Гуттерешнинг баёниясини нашр этди.

БМТ Бош котиби ушбу баёнотида  коронавирусга қарши вакцинани тенг равишда таъминлаш мақсадида Kovacs механизми билан ҳамкорликларни  кучайтиришга чақирди.

Гуттераш шунингдек  дунёда ҳозиргача 2 миллиондан ортиқ инсонларни коронавирусдан қурбон бўлгани ва  камбағал мамлакатларни  бу вирусга қарши вакцинага эга бўлиш имкониятини йўқлигини таъкидлади.

БМТ Бош котиби баёнтининг бошқа қисмида  баъзи мамлакатлар ҳатто ўз эҳтиёжларидан ҳам кўпроқ вакцина сотиб олишмоқда деб айиди.

Гуттереш шунингдек  илм-фан мувафаққият қозонмоқда, аммо бирдамлик мувафаққиқиятсизликка учрамоқда деб қўшимча қилди.

Айнги пайтда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном ҳам кечанги суҳбатида  бой мамлакатларни коронавирусга қарши вакцинани ҳаддан зиёд сотиб олиб омборларда захира қилишлари нафақат ахлоқсизлик балки пандемияни янада  давом этишига замин яратмоқда деб  огоҳлантирди.

У шунингдек дунёнинг 49 бой мамлакатларида  39 миллиондан ортиқ киши вакцина билан эмланган деб таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ