Январ 20, 2021 11:38 Asia/Tashkent
  • Россия президенти мухолифат етакчиси Навальний ишига аралашмайди
    Россия президенти мухолифат етакчиси Навальний ишига аралашмайди

Кремль давлат наттоғи мамлакат президенти Владимир Путиннинг мухолифат етакчиси Алексей Навальнийга нисбатан очилган дело ва ишига аралашмайдиганини маълум қилди.

Кеча Кремль наттоғи Дмитрий Песков  ўз сўзларида  мамлакат президенти Владимир Путин Россия оппозицияси етакчиси Алексей Навальний ишига аралашмоқчи эмас ва уни бу ишда аралашишга ҳожат ҳам йўқ деб айтди.

Песков шунингдек  Навальнийни ҳибсхонадаги ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини қўшимча қилди.

Кремль наттоғи сўзлари давомида, Москва бошқа давлатларнинг Навальний иши бўйича талабаларини бажармоқчи эмас деб изоҳлади.

Россиянинг суд ижроия агентлиги қилган баёнотида,  Навальний Германиядан қайтиб келганидан кейин Москванинг Шерьеметово аэропортида ҳибсга олинди деб эълон қилди.

Алексей Навальний  2020 йил 29 декбаридан бери шартли равишда озод қилиш қоидаларини такроран бузгани учун Россия федерал полицияси томонидан қидирувла бўлган

Навальний 2020 йил 20 августида Томскдан Москвага учадиган ички рейсда  касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида Германиядаги касалхонада ётқизилди.

Ғарб давлатлари хусусан Германия, Москва давлатини россиялик оппозиционер Алексей Навальнийни "Новичок" заҳарли гази билан заҳарлатиришда айблади.

Москва эса бу айблавланри рад этмоқда.

 

Ёрлиқ