Январ 23, 2021 14:52 Asia/Tashkent
  • Европаликлар коронавируснинг янги турлари ва штамларини тарқалишидан қаттиқ хавотирга тушишмоқда
    Европаликлар коронавируснинг янги турлари ва штамларини тарқалишидан қаттиқ хавотирга тушишмоқда

Кеча Европа мамлакатлари рабҳарлари Европа кенгаши йиғилишида бу қитъада айниқса Британияда коронавируснинг янги турлари ва штамларини тарқалишидан қаттиқ хавотир билдиришди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа кенгаши президенти Чарлз Мишель  Брюсселдаги бу иттифоқ қароргоҳида онлайн ва видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишда,  Европа қитъасида коронавируснинг янги турларини суръат билан тарқалибборишидан ташвишланиш билдирди.

Мишель бозор фаолиятларига кафолат бериш учун Европа ички ва ташқи чегараларини сақлаб қолиши ва очиқ тутилишини таъкидлаб, кераксиз сайёҳатлар ва сафарларга чекловлар жорий қилиш зарурлигини қўшимча қилди.

Еврокомиссия президенти  ҳам бу йиғилишда Европадаги коронавирус инқирози ва муамоларини ўта жиддий эканлигига тўхталиб, касаллик ва бу инфекцияча қарши вакцина кашф этилганига қарамай, коронавируснинг ўта юқумли турлари ҳақида ташвишланиш учун сабаблар мавжуд ва биз ушбу масалага кўпроқ эътибор қаратиб қатъиятли бўлишимиз шарт ва зарар деб аниқли киритди.

Сўнгги маълумотларга асосан, Яшил қитъа-Европа дунёдаги коронавирус бўйича энг хавфли ва энг кўп тарқалган минтақа ҳисобланади.

Ҳозирга қадар  бу қитъада 28 миллион 551 минг 255 киши коронавирусни юқтириб олиб улардан 653 минг 221 киши вафот этган.

 

 

Ёрлиқ