Январ 24, 2021 11:42 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эронга қарши айбловларини такрорламоқда
    АҚШ Эронга қарши айбловларини такрорламоқда

АҚШ расмийлари Эронга қарши асоссиз айбловларни такрорлашмоқда.

Кеча АҚШда янги сайланган президент Жо Байден ҳукуматининг миллий хавфсилик кенгаши наттоғи Эмили Ҳорн "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида,  Эроннинг Ғарбий Осиё минтақасида  бузғунчи ҳаракатларни амалга оширишда айблаб,  Вашингтон давлати Эронга қарши туриш учун ўз дўстлари ва шериклари билан ҳамкорликларни давом эттиради деб айтди.

Яқинда ҳам АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Эроннинг Ғарбий Осиё минтақасидаги АҚШ иттифоқчилари ва унинг минтақадаги кучлари учун таҳдид эканлигини даъво қилганди.

Жо Байден томонидан таклиф этилган АҚШ ТИВ раҳбари Энттони Блинкен ҳам  сенатда билдирган кулгули баёнотида Эронни терроризмнинг энг катта ҳомийси деб иддао қилди.

АҚШнинг машҳур ва етакчи назариётчиси Нуам Чамски кеча  Рошо тудейга берган интервьюсида, АҚШни дунёдаги терроризмнинг етакчиси деб айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ислом республикаси  АҚШ-Саудия-сионистик режим фитналари ва минтақадаги ёвуз ҳаракатларига қарши курашда муҳим рол ўйнамоқда.

 

Ёрлиқ