Январ 24, 2021 12:29 Asia/Tashkent
  • Россиянинг турли шаҳарларида Навальний тарафдорлари норозилик намойишлар ўтказишмоқда
    Россиянинг турли шаҳарларида Навальний тарафдорлари норозилик намойишлар ўтказишмоқда

Қонуний тақиқларга қарамай, Россия оппозиционери Алексей Навальнйнинг тарафдорлари бу мамлакатнинг турли шаҳарларида норозилик намойишлар бошлашди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия мухолифат гуруҳи етакчи Алексей Навалньийни ҳибсга олинишга норозилик билдириш бўйича бу мамлакат оппозицияси раҳбарларининг чақириғидан кейин Россиянинг бир нечта шаҳарларида ўнлаб одамлар митинг ва норозилик намойишлар ўтказа бошлашди.

Олдинроқ   Россия шарқида жумладан Якутск, Хабаровск ва Владивосток  шаҳарларида митинглар ўтказилди.

Россия давлат полицияси намойишлардан бири гуруҳини қўлга олган. Мамлакат пойтахти Москва шаҳар полициячилари ҳам  хавфсизлик чораларини кучайтириб,  норозилик намойишлар ўтказилишини олдини олишди.

Ноқонуний фаолиятлари учун ҳибсга олинган Россия оппозицияси раҳбари Алексей Навальний  Москва ҳукуматига қраши митинг ўтказишга чақирмоқда.

Навальнийни ҳар доим АҚШ ва Оқ уй ҳомийлари бўлган Европа ҳукуматлари  қўллаб -қувватлашмоқда.

 

Ёрлиқ