Январ 24, 2021 13:15 Asia/Tashkent
  • АҚШ ТИВ наттоғи Хитойга қарши позиция тутишни давом эттирмоқда

АҚШ ТИВ наттоғи,навбатдаги позициясида Хитойга қарши янги айбловларни эълон қилиши билан, Вашингтон давлатини Хитой босимлари қаршисида Тайванни қўллаб- қувватлайди деб иддао қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ наттоғи Нед Пройс ғаразли баёниясида  Вашингтон ўзини ҳимоя қилиш учун Тайванни қўллаб- қувватлайди деб даъво қилди.

АҚШ ТИВ наттоғи, дастлаб Вашингтон давлати Тайван билан алоқаларни кучайтиришни мақсад қилганини таъкидлаб, Пекин давлати Тайванга қарши ҳарбий, дипломатик ва иқтисодий босимларини тўхтатиши кераклигини айтди.

Бошқа томондан, АҚШ расмийларининг кескинлик яратувчи ҳаракатларидан сўнг, мамлакат мудофаа вазири Ллойд Остин япониялик ҳамкасби Нобо Киши билан телефон орқали суҳбатида,  Шарқий Хитой денгизидаги вазиятни ўзгартириш учун ҳар қандай бир томонлама уруришларга қарши чиқди.

Хитой расмийлари Вашингтонни Хитой ва Шарқий Осиёдаги ички вазиятга нисбатан интервенсион позициясидан бир неча бор огоҳлантирган.

Хитой ҳукумати ҳар доим Тайванни ўз ҳудудининг ажралмас қисми деб билади.

 

Ёрлиқ