Январ 24, 2021 14:33 Asia/Tashkent
  • Россия пойтахтидаги рухсатсиз намойишлар чоғида  600 дан ортиқ киши қўлга олинди
    Россия пойтахтидаги рухсатсиз намойишлар чоғида 600 дан ортиқ киши қўлга олинди

Кеча Россиянинг турли шаҳарлари, айниқса пойтахти -Москва шаҳрида давлат мухолифат гуруҳи етакчиси Алексей Навалньнийни қўллаб- қувватлаган ноқонуний митинглар жараёнида юзлаб эътирозчлар қўлга олинди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Москва шаҳар ижтимоий мониторинг комиссиясининг маъсул котиби  Алексей Мелинков, дастлабки маълумотларга асосан, кеча Москвада бўлиб ўтган ноқонуний кўча-намойишлари чоғида 600 дан ортиқ одамлар қўлга олинди деб эълон этди.

Россия мухолифат гуруҳи етакчи Алексей Навальнийни ҳибсга олинишга норозилик билдириш бўйича бу мамлакат оппозицияси раҳбарларининг чақириғидан кейин Россиянинг бир нечта шаҳарларида ўнлаб одамлар митинг ва норозилик намойишлар ўтказа бошлашди.

Эслатиб ўтамиз Алексей Навальний тарафдорлари келаси ҳафта  ҳам кўчаларга чиқиб норозилик намоийшлар ўтказиши ва Навальнийни озодликка чиқарилгунига қадар митингларни давом эттиришга ваъда беришмоқда.

Олдинроқ   Россия шарқида жумладан Якутск, Хабаровск ва Владивосток  шаҳарларида митинглар ўтказилди.

Россия давлат полицияси намойишлардан бири гуруҳини қўлга олган. Мамлакат пойтахти Москва шаҳар полициячилари ҳам  хавфсизлик чораларини кучайтириб,  норозилик намойишлар ўтказилишини олдини олишди.

Ноқонуний фаолиятлари учун ҳибсга олинган Россия оппозицияси раҳбари Алексей Навальний  Москва ҳукуматига қраши митинг ўтказишга чақирмоқда.

Навальнийни ҳар доим АҚШ ва Оқ уй ҳомийлари бўлган Европа ҳукуматлари  қўллаб -қувватлашмоқда.

 

Ёрлиқ