Январ 26, 2021 13:35 Asia/Tashkent
  • Байден: Россия ҳатти -ҳаракатидан жуда хавотирдамиз
    Байден: Россия ҳатти -ҳаракатидан жуда хавотирдамиз

АҚШнинг янги сайланган президенти Россияга қарши асоссиз ва исботи йўқ иддаолари билан Вашингтон давлати Россиянинг ҳатти -ҳаракатларидан хавотирдадир деб айтди.

ИТАР Тасс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден   биз Россия билан Янги Старт шартномаси шаклида мамлакатимиз манфаатлари йўлида ишлашимиз мумкин, шунингдек  Россия учун  Алексей Навальний масаласи, Solarwind иши ёки Афонинстондаги АҚШ ҳарбийларининг боши учун мукофот тайинланишидан қаттиқ хавотирдамиз деб изоҳлади.

Россия ТИВ-и АҚШнинг Алексей Навальнийни қўлга олингани тўғрисидаги провакацион позициясига кўрсатган аксиламалида, Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  фитна солиш айниқса коронавирус пандемияси даврасида  АҚШ демократиясининг воситасига айланган деб ёзди.

Россия Ташиқ ишлар вазирлиги ўз твитида,  АҚШ давлат расмийларига  бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашиш ўрнида ўз ичкарисидаги муаммоларга эътибор қаратишини маслаҳат берди.

Навальний 2020 йил 20 августида Томскдан Москвага учадиган ички рейсда  касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида Германиядаги касалхонада ётқизилди.

Алексей Навальний  2020 йил 29 декбаридан бери шартли равишда озод қилиш қоидаларини такроран бузгани учун Россия федерал полицияси томонидан қидирувла бўлган.

Ёрлиқ