Январ 26, 2021 15:20 Asia/Tashkent
  • АҚШда ҳам коронавируснинг янги тури аниқланди
    АҚШда ҳам коронавируснинг янги тури аниқланди

АҚШнинг Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори бу мамлакатда коронавируснинг янга штаммини аниқланганини хабар қилди.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича,  кеча Антонио Фаучи ўз сўзларида,  АҚШда коронавируснинг  P. 1 номли мутацияга учраган янги тури аниқланди ва бу вирус  яқинда Бразилиядан АҚШга кирган одамда аниқланди деб изоҳлади.

АҚШлик бу шифокорнинг сўзларига биноан, коронавируснинг янги штамми аввалгисидан ҳам юқори тарқалиш қобилиятига эга бўлиши мумикн.

АҚШ  Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори коронавирусга қарши эмлашларни вирусдаги янги мутацияларга қарши самарали бўлишига умид қилди.

У шунингдек замонавий  вакциналарни коронавируснинг Британия, Бразилия ва Жанубий Африкада қайд этилган  янги турлари ва штамларига қарши самарали бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз, АҚШдаги  вакциналарнинг ён таъсири ҳисоботи" федерал сайтида рўйхатга олинган хабарларга биноан,  ҳозирга қадар 55 киши  Pfizer ёки "moderna"  вакциналаридан бири  билан эмланганидан сўнг вафот этган ҳамда юзлаб одамлар ҳаёт учун хвфли бўлган  асоратларни бошдан кечирган.

Ҳатто Pfizer фармацевтика компанияси бош директори Albert Borella яқинда CNNга берган интервьюсида компания томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланмаганини тан олди.

 

Ёрлиқ