Январ 27, 2021 14:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ сенати аъзолари Трампни суд қилиш учун қасамёд қилдилар
    АҚШ сенати аъзолари Трампни суд қилиш учун қасамёд қилдилар

Мамлакат собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент ҳақидаги лойиҳани сенатга топширилганидан кейин сенат аъзолари ҳакамлар ҳайъати сифатида қасамёд қилишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ олий суди  судяси  Jon Robertsнинг ўрнида мамлакат сенатининг вақтинчалик раислиги зиммага олган сенатор  Patrik Liti  АҚШ собиқ президенти Трампни суд қилиш жараёниниг раиси сифатида қасамёд қилди.

Хабарга биноан  АҚШ сенатининг 55 аъзоси Трампга нисбатан импичмент эълон қилишни қонун доирасида эканлиги ва аксича 45 аъзоси ноқонуний деб баҳолашди.

 Трампни суд қилишни қонуний эканлигини таъкидлашиши билан,  суд қоидалари овозга қўйилди ва 83 та тарафдор ва 17  та зид овозлар касб этилди ва шу тариқа собиқ президенти устида суд жараёни 9 февраль куни бошланади.

25 январь куни АҚШнинг собиқ президенти, Дональд Трампга импичмент бўйича иш сенат судида кўриб чиқилиши учун ушбу мажлисга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь -чоршанба куни Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгресси биносига бостириб киргани,  АҚШ қонун чиқарувчилари ва сенаторларини уни муддатдан олдин ўз лавозимидан четлаштириш қарорига  келишига сабаб бўлди

Таҳлилчиларга кўра, Трампнинг АҚШ сенатида муҳокама этилиши ва унга нисбатан импичмент масаласини кўтарилиши  уни қайта ҳокимиятга келиши йўлларига тўсқинлик қилиши билан аҳамият касб этади.

АҚШ вакиллар палатаси эса 13 январь куни Трампга импичмент эълон қилиш лойиҳасини маъқуллади.

 

Ёрлиқ