феврал 14, 2021 15:31 Asia/Tashkent
  • Путин Россиянинг олдини олувчи сиёсатини давом эттиришини таъкидлади
    Путин Россиянинг олдини олувчи сиёсатини давом эттиришини таъкидлади

Россия президенти Ғарб давлатларининг Россияга қарши ҳатти-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, Россиянинг превентив ва олдини олувчи сиёсатлари давом этмоқда ва босқичма-босқич амалга оширилади деб айтди.

Россия президенти Владимир Путин  бу мамлакатнинг 24 телеканали орқали тарқатилган Россия ОАВ раҳбарлари била  виртуал шаклидаги учрашувида  Россияни янада кучлироқ бўлгани сабаб Москва давлатини  олдини олувчи сиёсатларини  янада жадал оли бормоқда деб изоҳлади.

Россия президенти  ўз сўзларида,  Ғарб давлатлари собиқ шўролар иттифоқи республикаларида Россия таъсирини тўхтатиш учун  ҳокимиятга эришишга " чанқоқ" ва амбиция пайида бўлган шахслардан фойдаланмоқда деб қўшимча қилди.

Путин шунингдек  шу билан бирга Россиянинг МДҲдаги таъсири тобора кучайиб бормоқда ва бу баъзи мамлакатларда хавотирларга сабаб бўлган деб таъкидлади.

Путин мулоқот жараёнида,  Россиядаги сўнгги эътирозлар ҳам Навальнийдан фойдаланиш орқали халқни қўзғатиш мақсадидаги давлат мухолифатининг навбатдаги фитнаси эди ва  чет элдан душманлик ҳаракталар ошганида биз ташқи интернетга киришни тўхатишимиз ҳам  мумкин деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ