феврал 17, 2021 13:22 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Франциянинг Москвага қарши янги айбловларини рад этди
    Россия давлати Франциянинг Москвага қарши янги айбловларини рад этди

Кремль саройи наттоғи Франциянинг Россия томонидан француз муассасаларига қарши киберҳужумлар уюштирилган деган иддаоларини рад этди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия президенти матбуо котиби Дмитрий Песков  мухбирлар билан суҳбатида, Париж давлатининг ушбу иддаоларини рад этар экан,  Россия  Францияга қарши ҳеч қандай киберҳужумга алоқадор эмас   ва халқаро ҳамкорлик зарурринии таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу мамлакат миллий хавфсизлик агентлиги кеча Франциянинг Сентреон дастурий таъминоти орқали кўплаб француз муассасаларига таъсир кўрсатган компютернинг  бузилиши аниқланганлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Франция давлат масъуллари шунингдек 2017  йил охиридан 2020  йилгача давом этган  ҳужум Россиянинг  Sandworm разветка томонидан уюштирилган ҳужумга ўхшашлигини иддао қилишди.

Француз расмийлари эса ҳужумни тўғридан-тўғри рус хакерлари томонидан уюштирилганини билдиришдан воз кечишди.

Кенг тарқалган ушбу киберҳужум Франция муассасаларининг кенг маълумотларини ўғирлашга олиб келган.

Олдинроқ АҚШ ва Европа ҳукуматлари Россияни ушбу мамлакатлардаги давлат муассасаларига киберҳужумлар уюштиршда айблаганди, аммо Москва давлати бу айбловларни рад этган.

 

 

Ёрлиқ