феврал 19, 2021 15:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати эронлик дипломатларнинг ҳаракатига қарши жорий этган чекловларни юмшатмоқда
    АҚШ давлати эронлик дипломатларнинг ҳаракатига қарши жорий этган чекловларни юмшатмоқда

АҚШ расмийларидан бири, Ройтерз ахборот агентлигига берган интервьюсида, Вашингон давлати БМТдаги Эргон намояндасига Нью-йорк шаҳрида эронлик дипломатларининг ҳаракатларига қраши жорий қилинган чекловларни камайтиришини маълум қилганини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ расмийси АҚШ ҳукумати  бу хусусда фақат маълумот берган ва  Эрон расмийлари билан ҳеч қандай алоқада бўлмаган деб изоҳлади.

АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати  Дональд Трамп режимининг БМТнинг Эронга қарши санкцияларини тиклаш бўйича ҳаракатини бекор қилишидан ташқари, эронлик дипломатларнинг бу мамлактадаги ҳаракталарига қўйилган чекловларни юмшатган деб хабар қилган, Ассошейтед пресс.

Трамп маъмурияти даврида эронлик дипломатларнинг ҳаракатларига чекловлар кучайтирилганидан олдин,  АҚШнинг олдинги ҳуукуматлари  Эрон вакилларини Манхеттен марказиданн 25 мил узоқликка боришларини чсеклаб қўйишганди.

Эронлик дипломатларнинг Нью- йоркда ҳараталарини чеклаш Трамп ҳукуматининг Биргаликдаги ҳаракат режсидан чиққанидан кейин   ўз таъбири билан Эрон ҳукуматини музокара столига қайтариш ва " яхши келишув" га эришишга  қаратилган максимал босимларининг бир қисми эди.

Трамп жорий йилнинг  20 январида Оқ уйни тарк этди, аммо бу мақсадига эриша олмади ва Эронга нисбатан сиёсати учун турли гуруҳлар томонидан танқидларга учради.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2018 йилда Халқаро ядровий келишув ёки ўзи биргаликдаги ҳаракатлар режасидан биромонлама чиқиб Эронга қарши куучли санкцияларни жорий этди.

Эрон 2019 йил 8 май куни  АҚШнинг  Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама равишда чиқиб кетганининг бир йилиидан сўнг ҳамда Европа давлатларини  бу келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани ортидан  ўз мажбуриятларини камайтиришни бошлаган.

Эрон доимо ўз позициясини аниқ баён қилган,шунингдек  АҚШнинг ушбу келишувга қайтгани ва ўз мажбуриятини бажара бошлагани билан, Теҳрон давлати ҳам мазкур режасининг 26 чи ва 36 чи моддалари асосда тўхтатган мажбуриятларини қайта тиклаб  бажаришга киришга тайёрлигини билдирган.

 

 

 

Ёрлиқ