феврал 20, 2021 13:58 Asia/Tashkent
  • Блинкен: Эронга қарши максимал босим сиёсати самарасиз бўлиб қолди
    Блинкен: Эронга қарши максимал босим сиёсати самарасиз бўлиб қолди

АҚШ ТИВ раҳбари АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга нисбатан максимал босимининг барбод бўлганини тан олди.

АҚШ давлати котиби Энтони Блинкен  АҚШнинг собиқ ҳукуматини Эронга қарши  максимал босим сиёсатига ишора қилар экан,  бу босимлар нафақта  натижасиз қолди, балки  муаммоларни янада ошишига оли келди, чунки Эрон эндиликдаа етарлича ёқилғи ва бойтилган материалларни ишлаб чиқаришга анча яқинлашган деб изоҳлади.

Блинкен  Биргаликдаги ҳаракат режаси  коммиссиясининг норасмий йиғилишида қатнашиш учун Европа иттифоқининг таклифини олганини таъкидлаб,  Европа тройкаси Россия ва Хитой шунингдек Эрон бу йиғилишда қатнашиши кутилмоқда ва  биз ҳам йиғилишда иштирок этишни мақсад қилганмиз деб қўшимча қилди.

Блинкен ўз сўзларида,  Вашинтгтон давлати  Теҳроннинг минтақадаги таъсири ва Эрон ракета дастурларини янада кенгайтиришни олдини олиш учун ўз иттифоқчилари билана ҳамкорлик қилади деб аниқлик киритди.

Трамп 2018 йил  8-май,  Биргаликдаги ҳаракта режасининг  моддасидаги  Вашингтон мажбуриятларини бузиши билан бир томонлама равишда ушбу халқаро келишувни тарк этиб, Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклашни эълон қилганди.

 

Ёрлиқ